Янги рекорд: Сурхондарёда 46 ошпаз тайёрлаган 8 тонна ош жаҳон рекордини янгилади

0
144

Бугун, 14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан бўлган ошпазлар 8 тонна ош тайёрлашди.

Энг миқдордаги ошни тайёрлашда фойдаланилган 8,8 тонналик мегақозон Тошкент шаҳридан келтирилди.

Маҳаллий ошпазлар томонидан тайёрланган ва ўзига хос бўлган бу акция “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, Генниснинг рекордлар китобига киритилган ва жаҳонда энг кўп миқдордаги ош, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентда O’zbegim анъанавий маданият фестивали доирасида тайёрланган эди. Ўшанда ошнинг тўлиқ вазни 7360 кг деб қайд этилган эди.