Тошкентдаги шу совуқда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб етилди

0
63

Тошкентда кўчага ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси қидирилмоқда

Шу кунларда ҳукм сураётган чидаб бўлмас совуқда, янги туғилган чақалоқ Сергели туманидаги кўчалардан бирига ташлаб кетилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 27 январь куни соат тахминан 14:00да Лутфикор 4-тор кўчасида яшовчи фуқаро, уйи олдига яқинлашганида спорт сумкасига солинган, янги туғилган жинси ўғил болага мансуб бўлган чақалоқ топиб олди.

У бу ҳақда дарҳол ИИБга мурожаат қилиб, воқеа ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳозирда чақалоқ касалхонага ётқизилган.

ИИБ тезкор ходимлари томонидан эса болакайнинг онасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.