Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева боғча вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда

0
160

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда. Бу ҳақда вазирликнинг янги ишга тушган MDO.uz сайтида ахборот берилган.

Шаҳноза Шавкатовна бошқармада Елена Теннинг ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. Мазкур бошқарма давлат, нодавлат ва муқобил кўринишдаги болалар боғчалари фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланади.

Скриншот: «MDO.uz»

Маълумот учун, вазирлик сайти дастлабки синов босқичида рус тилида ишга тушган. «Daryo.uz» нашрининг маълумотига кўра, яқин вақт ичида сайтнинг ўзбек тилидаги муқобили ҳам тўлиқ қувват билан иш бошлаши кутилмоқда.

Сайтда вазирликнинг ташкилий тузилмасираҳбар шахслари, шунингдек, мактабгача таълим соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳақида ахборот берилган.