Хайрулла Ҳамидов телеканаллардан бирида бош муҳаррир лавозимида иш бошлади

0
335

Таниқли спорт шарҳловчиси ва журналист Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида бош муҳаррир лавозимида иш бошлади.

KUN.UZ манбаларига кўра, Хайрулла Ҳамидов ушбу телеканалнинг «Маданий-бадиий дастурлар» муҳарририятига бош муҳаррир этиб тайинланган.

Шунингдек, Хайрулла Ҳамидов МТРКнинг «Спорт» телеканалидаги шарҳловчилик фаолиятини ҳам давом эттиради ва футбол мухлислари қалбидан жой олган «Шедевр» муаллифлик кўрсатуви ҳам тўхтатилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Хайрулла Ҳамидов журналистик фаолияти давомида «Ўзбекистон футболи», «Чемпион» газеталари, «ФИФА» журналларида ўз чиқишлари билан мухлислар эътиборига сазовор бўлган. Унинг «Суянчиқ» ва «Изсиз йўллар» шеърий тўпламлари босмадан чиққан.