Коррупцияда айбланган саудиялик амалдорлар қанча пул эвазига қўйиб юборилгани маълум қилинди

0
33

Саудия Арабистони ҳукумати коррупция сабаб тергов остида сақланаётган амалдорлардан 400 миллиард риал (10 миллиард доллар)дан ортиқ маблағни ундириб олишга доир келишувга эришди. Бироқ 56 нафар гумондорни озодликка чиқаришдан бош тортди. Bloomberg шу ҳақида маълум қилди.

«Тўловлар турли активлар, шу жумладан кўчмас мулк, тижорий объектлар, қимматбаҳо қоғозлар, пул воситалари ва бошқа активлар комбинациясини ўз ичига олган», – деди бош прокурор, шайх Сауд Ал-Муҳиб ҳукуматнинг Халқаро алоқалар маркази баёнотида.

Баъзи гумондорлар далиллар йўқлиги сабаб озод қилинди. Умумий ҳисобда 381 киши судда сўроқ қилишга чақиртирилган. Баёнотга кўра, ҳукумат кўришда давом этилаётган бошқа жиноий ишлар сабаб 56 кишини озодликка чиқаришдан бош тортган.

Манбада айтилишича, бундай «тозалаш» ишлари сармоячилар орасидаги ўйин майдонини тенглаштириш учун ишлаб чиқилган. Шаҳзода Муҳаммаднинг мамлакат иқтисодиётини тубдан ўзгартиришга доир режаси иш бериши учун коррупцияга қарши кампанияни йўлга қўйишдан бошқа йўли қолмаганди.