Ўзбекистонда илк марта хаттотлар фестивали ўтказилади

0
33

Жорий йилнинг 1—3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида I Республика хаттотлик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Ҳикматлар олами” номи остида ўтказиладиган фестиваль хаттотларнинг ишларини кенг ёйиш, уларни кенг таништириш, ижодини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.

Фестиваль пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.