Туркияда ўзбекистонлик аёл темир билан калтакланди (Видео)

0
98

Бир ярим йил олдин Туркияга иш излаб борган Гулбаҳор, Фаҳриддин исмли туркиялик фуқаро томонидан олиб қочиб кетилиб, шафқатсизларча темир билан калтакланган.

Туркия телевидениеларидан бирида чиқиш қилиб бу ҳақда сўзлаб берган Гулбаҳорнинг онаси, қизи бир ярим йил олдин Истанбулга келгани ва шу ерда ишлагани ҳақида сўзлаб берган.

Гулчеҳра Ашуровага кўра, Фаҳриддин қизини хоҳишига қарши бориб, агар сен мендан айрилсанг онангни ўлдираман деб қўрқитишини таъкидлаган.

Гулбаҳор ўн икки кун мобайнида тўсатдан ғойиб бўлади ва орадан бироз вақт ўтиб у онасига “Она мени қутқаринг, Фаҳриддин менга азоб бериб, калтаклади, полицияга хабар беринг она” деган мазмунда СМС ёзади.

Гулбаҳор топилгач унинг авҳоли жуда аянчли эди. Чунки у калтакланган, таҳқирланган аҳволда бўлган.