Тошкентда руҳий касал аёл 20 ёшли талабани ўлдирди

0
30

4 февраль куни соат 03:00 да Учтепа тумани ҳудудида 28 ёшли аёл институт талабасини пичоқлади.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, жанжал 1989 йилда туғилган руҳий касал аёлнинг уйи ёнида содир бўлган. Жанжал оқибатида аёл Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1997 йилда туғилган 1-босқич талабасини пичоқлаган.

Олинган тан жароҳатлари натижасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган талаба воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳодисада бош гумондор бўлган аёл тергов ҳаракатлари ўтказилиши учун қўлга олинган.