Озодбек Назарбеков Фаррух Зокировнинг ўрнига Ўзбекистон халқ артистлари клубига раис этиб сайланди (фото)

0
95

Ўзбекистон халқ артистлари клуби ташкил қилиниб, унга  Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раис этиб тайинланган эди. Ўзбекистон халқ артистлари клубининг «Туркистон» санъат саройида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Озодбек Назарбеков клуб раислигига сайланди.

Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Бугун «Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон халқ артистлари клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон халқ артистлари клубининг фаолиятини тубдан яхшилаш масаласида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда клуб аъзолари томонидан клуб фаолиятини янада яхшилаш мақсадида, бир овоздан Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков клуб раиси этиб сайланди.