Фуқарони қарздор деган МИБ ходимининг ўзи “айбдор” бўлиб чиқди

0
42

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги МИБ ходими қарздорлик деб ҳисоблаган пул миқдорини ўзи тўлашга мажбур бўлди.

Қорақалпоғистоннинг Беруний туман Мажбурий ижро бюроси бўлими ходими А.Р., Туманнинг Алпомиш кўчасидаги 30-хонадонда истиқомат қилувчи, истеъмолчи Комил Ҳабибуллаевнинг уйидаги электр ҳисоблагич кўрсаткичи 6812 КВТни кўрсатишига қарамасдан, 9874 КВТ деб киритган.

Бунинг натижасида, фуқаро “гарданига” 552 минг 535 сўм қарздорлик юзага келган.

Бундан норози бўлган К.Ҳабибуллаев Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, аслида ҳолат бошқача эканлигини таъкидлаган.

Жамият мутахассислари томонидан ҳолат ўрганиш жараёнида, қарздорликка аниқлик киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросига хат орқали мурожаат қилинган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг маълум қилишича, натижада бу вазиятда истеъмолчининг қарздорлиги йўқ эканлиги ва бу МИБнинг хатоси бўлгани аниқланган.

Қарздорлик деб кўрсатилган 552 минг 535 сўм маблағ миқдорини эса МИБнинг ходими ўз ҳисобидан тўлашга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар фойдасига, йил давомида 257 миллион 447 минг сўм ҳал этилган.