Андижонда 23 кунлик чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди

0
43

Аёл ўз фарзандини 4500 доллар ва 4 млн. сўм эвазига сотмоқчи бўлди.

Андижонда 23 кунлик чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди

Фото:bojxona.uz

Андижон вилояти Марҳамат туманида истиқомат қиладиган М. исмли аёл ҳомиладор бўлгач, туғилажак фарзандини сотишни ният қилган.

Унинг бу қинғир режасига ўз онаси Ф. ёрдам берган бўлиб, улар ўзаро тил бириктириб бола туғилгунга қадар, турли чораларни ўйлаб, болани сотиш ҳаракатига тушишди.

Аёл фарзандини Булоқбоши туманида яшовчи Л. исмли аёлга 4500 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм маблағ миқдори эвазига сотаётган чоғида, Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Андижон вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, қонунбузарларга Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-модда, 3-қисмининг “а” банди бўйича жиноят иши очилди.