Дзюдо. Бош котиб лавозимида ишлаган Ришод Собиров бошқа лавозимга ўтди

0
49

Ўзбекистон дзюдо федерацияси навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди.

Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарлари, федерациянинг ҳудудий бўлинмалар мутасаддилари, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этишди.

Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бош котиб сифатида ишлаб келган спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали соҳиби Ришод Рашидович Собиров бундан буёғига федерация спорт директори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Абдулла Назарович Муродов эса мамлакат дзюдо федерациясига Бош котиб этиб сайланди.

Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Алишер Акмалов, федерация вице-президентлари Шавкат Мўминов, Армен Багдасаров ва Дмитрий Адисманлар сўзга чиқиб, юртимизда дзюдони янада ривожлантириш, халқаро майдонда эришилаётган ютуқлар салмоғини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш ҳусусида гапиришди.