Ўзбекистон тунги кўриш ускуналарини харид қилди

0
36

Қозоғистон Республикасида фаолият олиб борадиган “КАЕ” корхонаси Ўзбекистон Қуролли кучлари учун тунда кўриш дурбинларини етказишни бошлади.

Корхона ўзининг маҳсулотини ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган “Ўзбекистон-Қозоғистон: Ҳамкорликнинг янги босқичи” кўргазмасида намойиш этган эди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бу техник ускунага қизиқиш билдириши ортидан, икки томон шартнома имзолаган эди.

“Казахстан инжиниринг” корхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистода ишлаб чиқариладиган бу восита синовдан ажойиб тарзда ўтган.