ОАВ: Трамп кортежи автомобили Давос шаҳрида полициячини уриб юборди

0
51

АҚШ президенти Дональд Трамп кортежи автомобили Давос шаҳрида швейцариялик полициячини уриб юборди, деб хабар беради «ТАСС».

Ҳодиса 25 январь куни полициячи оқ рангли BMW X5 автомобилини тўхтатишга уринганида юз берди.

Қайд этилишича, мазкур автомобиль Дональд Трампнинг кортежи таркибида бўлган.

Автомобиль ҳайдовчиси полициячининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмай, уни автомобилнинг ўнг томони билан уриб юборган. Ҳодиса кузатув камераларидан бири томонидан қайд этилган.

Полициячи автомобиль зарбидан жиддий жароҳат олмаган.

Ҳодиса юзасидан на Америка ва на Швейцария томондан расмий изоҳ келтирилмаган.

Дональд Трамп Давос шаҳрида ўтказилаётган бутунжаҳон иқтисодиёт форумида нутқ сўзлайди.