Самарқандда яна бир трамвай йўналиши ишга тушади

0
43

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб, Самарқанд шаҳрида “Вокзал – Сиёб бозори” йўналиши бўйича 2-трамвай линияси расман ишга тушади.

Ишга тушадиган янги йўналиш бўйича синов сафари 25 январда ўтказилиши режалаштирилган.

Қатновга қўйилиш учун етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда. Бекатлар эса аллақачон фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган.

“Вокзал-Сиёб бозори” йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган бўлиб, ҳар қатновнинг оралиғи 7 дақиқани ташкил қилади.

Йўловчилар яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда, бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига қадар 20 дақиқада етиб олишлари мумкин.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, келгусида Самарқанд шаҳрида 3-трамвай линиясини ҳам ишга тушириш режалаштирилган. Бу йўналиш 23,2 километр узунликдан иборат бўлиши ва шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар давом этиши айтилмоқда.