"Ибратли сабоқ"


Таниқли журналист Мақсуд Жонихоновнинг "Бир умрлик сабоқ" номли китоби нашрдан чиқди. 

"Ta'lim-Media" нашриётида чоп этилган ушбу китобда ота-она ибрати, ака-ука, опа-сингил оқбати ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳаёт манзаралари, ижодкорнинг умр йўли, талабалик йиллари, одамийлик, одамгарчилик, меҳр-оқибат ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ғоят қизиқарли тарзда акс эттирилган. 

Китобда келтирилган ҳикоялар самимият, пок ният, инсонийлик, ҳаётий воқеалар, оддий, жайдари тилда ифода этилгани билан ўқувчи эътиборини тортиши шубҳасиз. 

Яхши китобга, китобхонликка эътибор тобора кучайиб бораётган ҳозирги кунда ҳаётий воқеалар, муаллиф ибратли сабоқ тарзида келтирган тафсилотлар акс эттирилган ушбу китоб ўқувчиларнинг меҳрини қозонишига ишонамиз. 

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология