Фермер хўжаликлари лизинг ҳизматларини йўлга қўйди.





Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси икки йилдан буён кўплаб томорқа эгаларига кредитлар берган бўлса, энди лизинг хизматлари кўрсатишни йўлга қўймоқда. 
Бунда жамғарма томорқа ер эгаларига ёки бошқа мулкдорларга минитехникалар, мотокультиваторлар етказиб беради. Шу мақсадда ҳар бир вилоятга бир миллиард сўмдан маблағ ажратилмоқда.
    2018-2019 йилларда Жамғарма фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятларини молиявий қўллаб-қувватлашга 305,9 миллиард сўм йўналтирди. 
Натижада, гидропоника усулидаги иссиқхоналар, интенсив боғлар, мева-сабзавотларни сақлаш учун замонавий совитиш тизимига эга омборлар қурилди. Мисол учун, ўтган йил томорқа ер эгаларига 200,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилиб 7499 хонадонда 172 гектардан иборат иссиқхона барпо этилди. Бундан ташқари, 1860 хонадонда 909 мингдан ортиқ зотдор парранда, қарийб 300 хонадонда 23 мингдан ортиқ асалари қутилари, 
177 хонадонда 10 мингдан ортиқ қуён, 1127 та хонадонда 18 мингдан ортиқ наслли қўй сотиб олинди. Ушбу жараёнда 21 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология