Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритмоқчи бўлган шифокор 25 минг доллар билан ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида фирибгарлик йўли билан 25.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология