«Дунё бўйлаб» телеканалининг «қочиб кетган» директори ўрнида Воҳид Луқмон иш бошлади


«Дунё бўйлаб» телеканали ташкил этилганидан буён Зоир Қурбонов ушбу каналнинг директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Унинг директорлиги даврида канал жуда ҳам «гуллаб» кетгани ва албатта жуда ҳам «пастга тушиб» кетгани йўқ. Хуллас ўртада турди.


Сўнгги ойда Компания раиси Алишер Хаджаев ҳар ҳафтанинг душанба куни МТРК мажлислар залида ўтказиладиган йиғилишда Зоир Қурбоновга қатор камчиликлар учун дакки бериб келаётган эди.


«Jahon.uz» нашрининг МТРКдаги ишончли манбаси хабарига кўра, сўнгги йиғилишда эса Алишер Хаджаев Зоир Қурбоновни яна бир маротаба огоҳлантирган. Бундан жаҳли чиққан Зоир Қурбонов ўз «ишхонаси»га бориб, лавозимдан бўшаш ҳақидаги аризани ёзган-у, АҚШ га кетиб юборган. Кўпчилик унинг устидан «иш» очилиши хавфидан кетганини айтишмоқда.


Энг қизиқарлиси эса «Маданият ва маърифат» телеканалида муҳит бузилгани ортидан ва бошқа номаълум сабабларга кўра ишдан олинган Воҳид Луқмон бугун «Дунё бўйлаб» телеканалига директор сифатида таништирилди.


Воҳид Луқмон ҳақидаги ишончли манба томонидан тақдим қилинган жуда қизиқарли воқеаларни ва у айнан директор лавозимида «Маданият ва маърифат» телеканалини бошқарганда ишониб бўлмас воқеалар билан тез кунда сайтимизда танишишингиз мумкин.


Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология