Диққат журналистлар ўртасида танлов!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги танлов эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида

Анъанага айланаётган “ЭНГ ФАОЛ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ТАРҒИБОТЧИСИ” танловини эълон қилади. 

Танловга 2019 йилнинг 1 январь кунидан 25 август кунига қадар ёритилган қуйидаги маълумотлар қабул қилинади:

• босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;

• интернет веб-сайтларида ёритилган таҳлилий-тарғибот материаллари;

• телевидение ва радио каналлари орқали эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

• Тарғиботга ноанъанавий (креатив) ёндашганлик;

• Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритганлик;

• Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол, таҳлилий ва таъсирчан материаллар асосида ёритганлик;

• Тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олганлик.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

• муаллиф ҳақида қисқача маълумот;

• муаллифнинг соҳа фаолиятини ёритишга оид материаллари (босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар, интернет веб-сайтларида ёритилган таҳлилий-тарғибот материаллари, телевидение ва радио каналлари орқали эълон қилинган материаллар) нусхалари, хаволалари рўйхати;

• муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга материаллар жорий йилнинг 25 август кунигача қабул қилинади. 

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни байрами арафасида тақдирланадилар. 

Ижодий ишлар “Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси” танловига деб кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига қуйидаги электрон почта манзили орқали юборилиши лозим. 

Электрон почта манзили: press.davxizmat@mail.ru

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология