Қирғизистон бирлашган ёшлар ташкилоти вакиллари Андижонда бўлди


Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Қирғизистон Республикаси бирлашган ёшлар ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда икки қардош халқ ёшлари қўшничилик, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги келишув ҳар икки томон учун фойдали эканлиги таъкидланди.

– Асрлар давомида бир ариқдан сув ичган, тили, дини бир бўлган Марказий Осиё давлатлари ёшларининг жипслашиши, айниқса, бугунги глобаллашув даврида жуда муҳимдир, – дейди Қирғизистон Республикаси бирлашган ёшлар ташкилоти президенти Асқар Шайкидинов. – Минтақада ёшларни қийнаётган умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, қолаверса, маданият, адабиёт, санъат, таълим, спорт соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик шубҳасиз, уларнинг дўстлигини мустаҳкамлайди, фаоллигини, интеллектуал салоҳиятини янада юксалишига ёрдам беради.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Ёшлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Қирғизистон ёшлар делегацияси Андижон давлат университетида бўлиб, университет тарихи, айни пайтда талабалар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнларини кузатди. Хусусан, Андижон давлат университети Қирғиз филологияси бўлимида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашиб, уларга қирғиз адибларининг китобларини совға қилди. Шунингдек, университетда ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи билан ҳам танишди.

Меҳмонлар “Жомеъ” меъморий мажмуси, “Ўзбегим” савдо маркази, Боғишамол дам олиш маскани сингари Андижон шаҳрининг қатор диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

photo5431772120968440503.jpg

photo5431549959490087666.jpg

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология