Қозоғистонда икки кишида коронавирус қайд этилди


Қозоғистонда икки кишида коронавирус қайд этилди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Германиядан қайтган фуқародир, деб хабар бермоқда Tengrinews.

«Маълумки, биз уч ой давомида коронавирусга қарши курашдик. Унинг кириб келишининг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўргандик. Бугун икки кишида вирус аниқлангани тасдиқланди. Улар Германиядан келган бўлиб, коронавирусга чалингани аниқланган. Улар Олмаотадаги юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилган. Беморларда касалликнинг клиник белгилари йўқ, ўзларини яхши ҳис қилмоқда», — деган Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртанов ва барча зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлаган.
11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни пандемия деб эълон қилганди. Касаллик 128 мингдан ортиқ кишини қамраб олган.
Қозоғостон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев махсус профилактика чоралари оширилишини эълон қлиб, оммавий тадбирларни бекор қилганди. Мактаб ўқувчилари муддатидан аввал таътилга чиқадиган бўлди.
Қайд этилишича, давлат бош санитария шифокори Жандарбек Бекшин прогнозларга кўра Қозоғистонда коронавируснинг биринчи ҳолати 11—16 март кунлари қайд этилиши мумкинлигини маълум қилган. У аниқланган тақдирда ҳукумат зудлик билан махсус чораларни амалга оширишини айтган. Жандарбек Бекшин ушбу прогноз олимларнинг математик модели асосида аниқланганини таъкидлаган.
Мавзуга доир:


Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология