Коронавирус бўйича рақамлар фақат ўсмоқда, аммо даволанишда ютуқларга ҳам эришиляпти


“ОАВ вакилларига, халқаро ташкилотларга, жамоатчиликка мурожаат қилмоқчиман – асоссиз, фейк хабарлар билан курашишда ҳамкорлик қилайлик, бизга ёрдам беринг” – Алишер Шодмонов 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
– Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз зарур. 
Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, ўз эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик, чеклайлик. Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин. 
Барча чеклов чораларини ошкор эълон қиляпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз, – деди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология