ҲАМДАРДЛИК: халқимизнинг ардоқли шоири Азим Суюн оламдан ўтди


ҲАМДАРДЛИК: халқимизнинг ардоқли шоири​ Азим Суюн​ оламдан ўтди

Бугун 9 март куни халқимизнинг ардоқли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди. 
Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. 1977 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини битирди. „Тошкент университети“ газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади. 

Ўзбекистон Матбуот Давлат қўмитасида адабий маслаҳатчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, "Халқ сўзи" газетасида бўлим муҳаррири, 1993-2002 йилларда "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталарининг Бош муҳаррири вазифаларида хизмат қилди. Ижодкор бутунжаҳон шоирлар конгресси аъзоси эди.

Шоирнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирамиз. 

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология