Сиёсатшунослар янги Ўзбекистонда раҳбар кадрлар танлаш сиёсатини юқори баҳоламоқда


Сиёсатшунослар янги Ўзбекистонда раҳбар кадрлар танлаш сиёсатини юқори баҳоламоқда

Хотин-қизларни мукофотлаш оналарни эъзозлаш демакдир. Оналарни эъзозлаш эса келгуси авлодни ўйлаб қилинган оқилона қарор ҳисобланади. 

Ҳар йили Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларга давлат мукофотлари топширилади. Бу гал мен ҳам ана шу бахтли аёллар сафидаман. Давлатимиз раҳбари нафақат зиёлилар балки, оддий уй бекаларини ҳам юксак мукофотларга муносиб кўрмоқда. Ҳатто уларга ишонч билдириб, раҳбарлик лавозимларига тавсия этмоқда.

Сиёсатшунослар янги Ўзбекистонда раҳбар кадрлар танлаш сиёсатини юқори баҳоламоқда. Илгари раҳбарлик лавозимларига кимнингдир таниши, қариндоши қўйилган бўлиши мумкин, бироқ бугун ёш бўлса-да билимли, Ватанига садоқатли, энг муҳими муносиб кадрлар тайинланмоқда. Бунда аёлларнинг раҳбар лавозимларига муносиб кўрилишини алоҳида эътироф этиш керак. Хорижий сафарларга борганимизда кўп давлатларда айниқса, Скандинавия мамлакатларида аёлларга биринчи раҳбарлик лавозими берилганига гувоҳ бўлар эдик. Қувонарлиси, бу ҳолат бизда ҳам амалиётга киритилмоқда.

Мамлакатимизда барча соҳаларда хотин-қизларнинг фаоллашаётганини ўтган сайловлардан ҳам билишимиз мумкин. Қонунчилик палатасига сайланган 150 депутатнинг 32 фоизини, Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Бу дунё мамлакатлари ичида миллий парламентда аёллар сони бўйича Ўзбекистон юқори ўринларда турибди, дегани. Бугун Ўзбекистон миллий парламентида аёллар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал 128-ўринни эгаллаб турган эдик. Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳокимлар лавозимига ҳам аёллар тайинланмоқда. 

Нигора УМАРОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, 
“Дўстлик” ордени соҳиби

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология