Насилчилик питомингидан зотдор хизмат итларини кўпайтириш йўлга қўйилди




Бугун Миллий матбуот марказида Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси раҳбарияти иштирокида “Патруль-пост хизмати йўналиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва жамоат жойларида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
 Жамоат тартибини сақлаш  ва жамоат ҳавфсизлигини  таъминлаш мақсадида барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида ҳар куни ўрта ҳисобда  2.567 та пиёда ва 999 т автопатрулъ йўналишларига патрулъ-пост хизмати (ППХ) саф бўлинмаларининг ходимлари жалб этилди. 
Патрулъ-  пост хизмати нарядлари иштирокида 4 минг 171 та ва улар томонидан бевосита 594 та жиноятлар фош этилди ва қидирувда юрган 658 нафар жиноятчилар ва бедарак йўқолган 143 нафар шахслар аниқланди.




 Булардан ташқари кинология соҳасига ҳам катта эътибор қаратиляпти. кинолиг ходимларининг ўзига бириктирилган хизмат итлари билан зиммаларига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишлари учун янги автотранспорт ва бошқа зарур бўлган техника анжомлар  ва жиҳозлар билан таъминланиши белгиланди. Бундан ташқари Патрулъ- пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси қошида "ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги" ташкил қилинди. Ушбу наслчилик питомингида зотдор хизмат итлари урчитиш йўли билан кучук болалари олинади ва 8 ойлик бўлгунга қадар боқилиб, республика ички ишлар органларидаги кинолог ходимларга бириктирилиши учун тарқатилади. бу билан келгусида хизмат учун фойдаланишга яроқли бўлган эҳтиёж қондирилади.

Лобар Мирзо

Асосий Янгиликлар

Сиёсат

Технология